Ходимларни қандай танлаймиз?
Инсон – ҳар қандай компаниянинг бебаҳо бойлиги экани ҳеч кимга сир эмас. Шу боис биз номзодларимизга алоҳида эътибор қаратамиз. Murad Buildings ёки шерикларимиз билан ҳамкорлик қиласизми, ҳар иккисидан ҳам қатъий назар бир хил иш тартибларини бажарасиз. Сайтимизда Murad Buildings ва ҳамкорларимизда мавжуд бўш иш ўринлари билан танишишингиз мумкин. Барча бўш иш ўринлари билан яқиндан танишишингизни, иш ўрни кўрсатилган саҳифада он-лайн анкетани тўлдиришингизни сўраймиз. Вазиятнинг мураккаб ва ўзига хослигига қараб касбий тест ва интервьюдан ўтишингизни, жамоа билан турли вазифаларни бажариб кўришингизни таклиф этишимиз мумкин. Номзод сифатида қуйидаги босқичлардан ўтишингиз керак бўлади:
1 | “Бўш иш ўринлари”» саҳифасига кириб, ўзингизга маъқул келган бўш иш ўрнини танланг. |
|
|
2 | Он-лайн анкетани тўлдириб, бизга жўнатинг. Шундан сўнг сиз мазкур бўш иш ўрни учун рўйхатдан ўтганингиз тўғрисида хабарни қабул қиласиз. Шундай хабарни олмасангиз, илтимос, «Саволингизни беринг” рубрикаси ёрдамида биз билан боғланинг. |
|
|
3 | Бўш иш ўрнида келтирилган барча талабларга жавоб берсангиз, сиз билан 5 иш куни мобайнида боғланамиз ва суҳбатга таклиф қиламиз. Бўш иш ўрнининг мураккаблигига қараб, номзодлар билан учрашувлар турли даражада, қўшимча синовдан ўтиш билан бирга 2 ёки 3 босқичда ўтказилади. |
|
|
4 | Биринчи учрашув якунлари бўйича электрон хабар орқали кейинги босқичга ўтган ёки ўтмаганингиз ҳақида маълум қиламиз. Талабларимизга жавоб берсангиз, сизни кейинги босқичга таклиф этамиз. |
|
|
5 | Иккинчи босқич якунлари бўйича кейинги босқичга ўтган ёки ўтмаганингиз ҳақида ҳам хабардор қиламиз. Билим ва кўникмаларингиз етарли бўлмаса номзодингизни барча босқичларда рад этиш ҳуқуқига эгамиз. Ишга қабул қилинишингиз тўғрисидаги қарор барча босқичларда тўпланган натижаларга мувофиқ коллегиаллик асосида қабул қилинади. |
|
|
6 | Ишга қўйиладиган барча талаб ва шартларни охирги учрашувда маълум қиламиз. Аммо сиз биринчи учрашувдаёқ иш фаолиятингизда биздан нималарни кутаётганингиз ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишишингиз мумкин. |
|
Айни пайтда сайтимизда сизга тўғри келадиган бўш иш ўрни бўлмаса кайфиятингизни туширманг! Саҳифамизни тез-тез кўздан кечириб турсангиз, ўзингизга маъқул бўлган бўш иш ўрнини албатта топасиз.
ДИҚҚАТ: барча номзодлардан маълум бўш иш ўринлари учун сайтимиз орқали зарур рўйхатдан ўтишини қатъий сўраймиз. Акс ҳолда маълумотномангиз кўриб чиқилишига ва мутахассисларимиз сиз билан боғланишига кафолат бермаймиз.