+998 (71) 200-88-22

 

    УзБилд-2017 қўргазмада бўлиб ўтган Murad Buildings ни йорқин дебюти

    03 Март 2017

    ЎзЭкспомарказда 1-3 март кунлари 18 маротаба ўтказилаётган халқаро UzBuild 2017 кўргазмаси ўз ишини бошлади. 

    Мазкур кўргазмада илк маротаба Murad Buildings компанияси ҳам ўз стенди билан иштирок этмоқда. 

    Уч кун ичида кўргазма учун атайин қуриб битказилган ноодатий кўринишдаги стенд барчанинг эътиборини тортмоқда: у икки қаватли шинамгина уйчани ўзида акс эттиради.

     

    Биринчи қаватда тадбир меҳмонлари Murad Buildings томонидан лойиҳалаштирилган янги уйларнинг макетини томоша қилишлари мумкин. Иккинчи қаватда эса мўъжазгина айвон жойлашган бўлиб, у ерда дам олиб, атрофни кузатиш, мазали ширинликлардан баҳраманд бўлиш имкони мавжуд. 

    Кўргазманинг илк кунида ОАВ ходимлари учун компания асосчиси Мурод Назаров томонидан махсус пресс-тур ташкил этилди. 

    Саёҳатнинг биринчи манзили: "Муфарраҳ" кошонаси. Мазкур кўп қаватли турар-жой Мурод Назаровнинг онаси шарафига бунёд этилган. 

    Иккинчи манзил: "Дўстлар" тураргоҳи. Мазкур иморатнинг макети ўзгача кўринишда бўлиб, барчанинг аҳил-иноқликда, дўст бўлиб яшашини таъминлайди. 

    Бинонинг энг устки қисмида шиша деразалар билан қопланган ижтимоий дам олиш маскани барпо этилади: у ерда аҳоли ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам суҳбат қуриб, ҳам ҳордиқ чиқариши учун барча имконият яратилади. Шунингдек, болалар учун махсус ўйин майдончалари қурилади. 

    Лойиҳа келаси йилнинг бошида қуриб битказилиши режалаштирилган.

    Учинчи бино - "Феличита(итальянчадан "Бахт" маъносини англатади) ҳар қандай нозик дид соҳибларини ҳам лол қолдиришига ишонамиз. 

    Мазкур иморатнинг яратилиш ғояси ўз тарихига эга: компания асосчиси Прагага саёҳат қилганида "Париж" меҳмонхонасининг ташқи ва ички интерьеридан илҳомланади ва Ўзбекистонда ҳам айнан шу иморатга ўхшаш гўзал ва бетакрор иншоот қуришга қарор қилади. 

    Қайд этиш лозимки, сентябрь ойида очилиши режалаштирилган мазкур уйнинг қарийб 50 фоизи сотиб бўлинган.

    Стенднинг иккинчи қаватида Мурод Назаров журналистлар билан суҳбат ўтказиб, саволларга керакли жавобларни бериб ўтди. 

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Директорга ёзиш