Murad Buildings «Янги уй эгаларини кутамиз!» номли ижтимоий-экологик лойиҳасини бошлади!
17 Июль 2015
Murad Buildings «Янги уй эгаларини кутамиз!» номли ижтимоий-экологик лойиҳасини бошлади!
Қизғин суръатларда ривожланаётган Murad Buildings девелоперлик компанияси 2015 йил охиригача Тошкент шаҳридаги боғ ҳудудларига ва турар жой ҳовлиларига қушлар учун 2000 та уя ўрнатишни режалаштирмоқда.
Акцияда қатнашиб, қуш инларини ясаш ва уларни ўрнатиш орқали шаҳарни кўркамлаштиришга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ўрта-махсус ва олий таълим муассасалари талабалари таклиф этилади.
Ушбу акция ёшларнинг бўш вақти фойдали ўтишини таъминлайди ва улар ўз меҳнати билан мустақил пул ишлаб топишига имкон беради.
Акциянинг экологик вазифаси ҳам бор. У қушлар дарахтларга эмас, ёғочдан ясалган қулай уяларга ин қўйишига ёрдам беради. Улар оддий хас-чўпли инлардан фарқли равишда, Тошкент шаҳридаги кўкаламзор ҳудудларнинг ташқи кўринишини кўркамлаштиради. Бундан ташқари, ёғоч «уйчалар» палапонлар инидан тушиб кетиши хавфини камайтиради, уларнинг майда йиртқичлар ва безорилардан асрайди.
«Компаниямиз ўзининг аниқ миссиясига эга, унда ижтимоий ва экологик вазифалар муҳим аҳамият касб этади!» — дейди Murad Buildings асосчиси ва раҳбари Мурод Назаров.
Агар бизнинг лойиҳа сизга қизиқ бўлса, унда иштирок этишни истасангиз, 150-24-42 телефон рақами орқали биз билан боғланинг!