Ички маркетинг сифатни ошириш воситаси вазифасида
06 Август 2015
Кеча биз уйларимизни қураётган ва қурилиш билан боғлиқ бошқа малакалихизматлар кўрсатаётган барча ҳамкорларимиз учун навбатдаги тақдимот маросимини ўтказдик.
Компаниямиз раҳбари — Мурод Назаров компания тарихи, унинг миссияси, қадриятлари, бизнесимизнинг тамойиллари ва фалсафаси ҳақида ҳамда уйларимизнинг кўриниши қандай бўлиши ва бошқалардан нимаси билан фарқ қилиши кераклиги ҳақида сўзлаб берди.
Бизнинг фикримизча, ҳар биримиз ўз ўрнимизни аниқ билишимиз ва келажагимизни тасаввур этишимиз, компания руҳияти ва муҳитини ҳис қилишимиз керак.
Шундагина ҳар кимни ҳар қадамда назорат қилишга зарурият қолмайди. Ўз ишига иштиёқ билан ёндашадиган қурувчи тезроқ ва анча сифатлироқ натижа беради, энг асосийси — ўз ишидан завқ олади.
Murad Buildings бунёдкорлик орқали бахт улашади.
Биз энг зўр уйлар қуришни хоҳлаймиз ва шу йўлда давом этамиз!