+998 (71) 200-88-22

 

    Нима учун компания номини Murad Buildings деб аташга қарор қилдим?

    13 Октябрь 2015
    Биринчи сабаб: 
    «мурод»  сўзи араб тилидан олинган бўлиб, «мақсад», «тилак», «исталган» деган маъноларни англатади. Кўп инсонлар ўз оилалари билан хавфсиз ва ҳар жиҳатдан қулай бўлган кўркам уйларда яшашни хоҳлайдилар ва орзу қиладилар. Орзу қилинган уйга кўчиб ўтгач, ниятларимиз ушалганидан хурсанд бўламиз, ўзимизни бахтиёр ва мамнун сезамиз. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, компаниямиз бунёд қилган уйлар доим мана шундай туйғу ва кечинмалар манбаи бўлишига ҳаракат қиламиз.

     

    Иккинчи сабаб:

    Murad Buildings инглиз тилида «Муроднинг бинолари» деган маънони англатади. Бунёдкорликка меҳр қўйган, мустаҳкам уйлар қура оладиган ва ўз ватанимга садоқатли бир шахс сифатида жамиятимизга ва халқимизга меҳнатимиз меваларини тақдим этишни шараф деб биламан. Менинг ҳаётдаги миссиям кўркам ва мустаҳкам биноларни барпо этиш орқали юртимиз фаровонлигини оширишга қўлдан келганча ўз ҳиссамни қўшиш каби муҳим вазифани ўз ичига олади. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, менинг муаллифлигимда ва шахсан назоратим остида қурилган барча уйларга ҳар доим Murad Buildings логотипини ҳеч бир иккиланмасдан ўрнатамиз.

    Узоқ муддатли бизнесга қўл урганда, бизнес ғоялари ва бизнес стратегияси учун пойдевор сифатида биринчи навбатда асосий қадриятлар ва тамойилларни белгилаб олиш катта аҳамиятга эга. 

    Мен компаниямни бир неча юз йиллардан кейинги ўрнини тасаввур этаман ва менинг исмим менга куч бағишлайди. Мустаҳкамлик ва юқори сифатни таъминлаган ҳолда, менинг жамоам ва шахсан ўзим турли истеъмолчиларнинг ишончини қозонишга интиламиз! 


     

    Мен ўз номимни қадрлайман, обрўимни сақлайман ва биноларимизнинг сифати устида қайғураман! Эзгу тилакларингиз рўёбга чиқсин, азиз дўстларим!

    Мурод Назаров, Murad Buildings компанияси асосчиси.

     

     

     

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Директорга ёзиш