+998 (71) 200-88-22

 

    «Қора узун қанот» қуши уялари Murad Buildings биноларида

    19 Апрель 2016
    Куни кеча Murad Buildings биноларига, 200 дан ортиқ «қора узун қанот» қуши уяларини ўрнатиб чиқдик.
     
    Нима учун айнан қора узун қанот қуши? Бу ўзи қандай қуш?
     
    «Қора узун қанот» қуши, худди «қалдирғоч» каби, осмонимизда файзли овоз чиқариб учиб юрувчи, ҳаммамизга машхур қушдир. Арабчада «Абобил» деб номланувчи бу қуш, Қуръони каримнин 105-чи «Ал-Филь» сурасида ҳам келтирилган. Маккага муқаддас Кабани бузиш ниятида бостириб келаётган Абраха қўшини устидан оғизларидаги сопол тошларни ёғдириб, уларни бу ёвуз мақсадларига қаршилик кўрсатадилар. 
     
    Бундан ташқари, бошқа маълумотларни ўрганиш натижасида, ушбу қушга нисбатан меҳримиз янада ортди.
     
    • «Қора узун қанот» қуши, ўз ягона жуфтига умр бўйи вафодор қолар экан;
    • Улар, ҳар баҳорда ўз уяларига қайтиб келишар экан;
    • Урғочи қуш тухумдан полапонлари очиб чиққунга қадар, эркаги ўз жуфтини таомлантирар экан;
    • Ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида, улар ўзларининг ва полапонларининг чиқиндиларини уяларидан узоқроқ масофага улоқтиришар экан;
    • Биргина қуш, бир кунда юз мингга якин ҳашоротларни истеъмол қилар экан;
    • «Қора узун қанот» энг тез учар қуш бўлиб, учиш тезлиги соатига 170 км/соат тезликка чиқиши мумкин;
    • Улар юришни ҳам, сузишни ҳам билишмайди. Шунинг учун, кун бўйи фалакда учиб юришни ҳуш кўришади.
    • Таом излаш мақсадида, 500-600 км масофага бориб келишлари оддий ҳолат. Бу худди Тошкентлик йигитларнинг «Бочка»га бориб, мастава ичиб келишларига ўхшайди. 
     
    Ушбу юқоридаги сифатларини инобатга олган ҳолда, Murad Buildings уйларининг ҳар бирига, бундан буён, хаммамизга азиз булган «қора узун қанот» қушлари учун уялар ўрнатиб боришни мақсад қилдик.
     
     
     
     
     

    Менга қўнғироқ
    қилинг

    Директорга ёзиш