Лойиха хакида
-
Якка тартибли иситиш тизими
-
Fuji - шовқинсиз Япония лифтлари
-
24/7 хавфсизлик
-
Германияда ишлаб чиқарилган Salamander ромлари
-
Ғовак ғиштлар
-
Узлуксиз электр таъминоти
-
Зилзилабардошли бинолар
-
Кўкаламзор ва ободон ҳудуд
Галерея
Лойиханинг узига хослиги
Икки сатҳли хонадонлар
Кўп сатҳли хонадонлар ғаройиб дизайнли интерьерни яратишда катта эркинлик беради. Сиз нафақат хонадонингизга ўзгачалик ва нафислик бера оласиз, балки тегишли ҳудудларни аниқ чегаралаш имконига ҳам эга бўласиз. Бундан ташқари, қулайлик даражасига кўра бундай уйлар шахсий турар-жойлардан ҳеч нимаси билан қолишмайди.
Хайфлэт
Шифт баландлиги 3,22 м бўлган хонадонлар нафақат олий тоифали турар-жой намунаси деб қабул қилинган, балки уйдаги бўшлиқни катта ва ёруғроқ бўлишига имкон беради.
Манзарали кўриниш
Европа дизайнининг энг яхши анъаналаридаги манзарали деразалар хонанинг бўшлиғини максимал даражада очиб беради ва бирлаштиради, шунингдек уни шаҳарга қараган чиройли манзара билан тўлдиради.
Болалар учун замонавий майдончалар
Тоза ҳавода ўйнаш ва тенгдошлари билан мулоқот қилиш болаларнинг баркамол ўсиши учун зарур ҳисобланади. Шунинг учун барча турар-жой комплекслари, нафақат барча хавфсизлик талабларига жавоб берувчи, балки энг талабчан болани ҳам қизиқтира оладиган болалар майдончалари билан жиҳозланган.
Автомашиналар учун ер ости тўхташ жойи
Ер ости паркинги – бу автомашина эгалари учун замонавий ечимдир. Бу ерда автомобиль ҳар доим ноқулай об-ҳаводан ҳимояланган, тозаликда туради, уй олдидаги бўшлиқни эгалламайди ва доим “қўл остингизда” туради.
Айвонли хонадонлар
Хонадондаги айвон – бу шаҳардаги турар-жой қулайлиги ва шаҳар ташқарисидаги уйнинг эстетикаси уйғунлигидир. Бу дам олиш, оиласи билан вақт ўтказиш ва бир чашка қаҳва билан табиатни томоша қилиш учун ажойиб кичик ҳовли деса ҳам бўлади.